ISO халқаро стандартлари бўйича ўқув жараёни олиб борилмоқда.
Корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда ички жараёнларни халқаро стандартларга мувофиқ равишда ташкил этиш мақсадида компаниямиз ходимлари ҳозирда қуйидаги халқаро стандартлар бўйича ўқув курсларини ўтамоқдалар:
➖ ISO 31000:2018 — “Хавф-хатарларни бошқариш. Тамойиллар ва қўлланма”
➖ISO 37001:2025 — “Коррупцияга қарши кураш бўйича бошқарув тизимлари”
Ушбу ўқув жараёни хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва самарали бошқариш бўйича ягона ёндашувни шакллантириш, шунингдек, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш механизмларини жорий этишга қаратилган.
Мазкур тадбир компания фаолиятининг ишончлилиги, очиқлиги ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган стратегиянинг муҳим қисмидир ҳамда эътироф этилган халқаро амалиётларга тўлиқ мос келади.