2025 йил 1-ярим йилликдаги экспорт кўрсаткичлари
2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, корхоналарнинг фаолияти, янги маҳсулот турларининг жорий этилиши ва экспорт географиясининг кенгайиши натижасида “Ўзкимёсаноат” АЖ маҳсулотлари экспорти 304,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 134,4% ўсишни англатади. Экспорт ҳажми 908,3 минг тоннага етди, бу эса ўтган йилга нисбатан 143,5% кўпроқдир.
“Uzkimyoimpeks” МЧЖнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотларнинг экспорти барқарор ўсмоқда ҳамда айрим маҳсулот турлари бўйича сўнгги беш йилда рекорд кўрсаткичларга эришилди.
Асосий маҳсулот турлари бўйича экспорт ҳажмидаги ўсиш:
- Карбамид – 109%
- Аммиак селитраси – 202,8%
- Калий хлориди – 178,5%
- Калий сульфати – 626,8%
- NPK ўғитлари – 148%
- Кальцинланган сода – 472,6%
Европа бозорларига экспорт ҳажмини ошириш ва маҳсулотларни ўз вақтида, узлуксиз юклашни таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда “Навоийазот” АЖ ва “Максам-Чирчиқ” АЖда юклаш инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар суткалик юклаш ҳажмини ошириш ва логистика самарадорлигини кучайтиришга қаратилган.
Хусусан, аммиак селитраси ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуаларда ганти кранлар ўрнатилмоқда ва маҳсулотларни биг-бэгларга жойлаш ускуналари модернизация қилинмоқда.
Хусусан, аммиак селитраси ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуаларда козловой кранлар ўрнатилмоқда ҳамда маҳсулотларни биг-бэгларга жойлаш учун ускуналар модернизация қилинмоқда.